E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

ЭНДИ МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИНИНГ МАНФААТЛАРИ СУДЬЯЛАР ҲИМОЯСИДА БЎЛАДИ

05.09.2018

Марғилондаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини судьялар ўз зиммасига олди.

Янги ўқув йилининг биринчи куни ҳар бир ўқувчи учун доим ҳаяжонли бўлади. Улар шу куни янги мақсадлар сари қадам қўяди...

Бундай ҳаяжонли лаҳзаларда уларга янги ўқув қуроллари туҳфа этилса, шодлигининг чеки бўлмайди. Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг янги ўқув йили ана шундай хурсандчилик билан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишлар бўйича Фарғона вилояти судлари судьяларининг мазкур даргоҳдаги 152 тарбияланувчига китоблар, янги ўқув қуроллари туҳфа этгани уларни беҳад шод этди.

Болалар ва судьяларнинг ўзаро очиқ мулоқоти қизғин ва самимий суҳбатга айланиб кетди.

Самарали учрашувдан сўнг судьялар Меҳрибонлик уйи маъмурияти билан келгусида доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Келгусида бу даргоҳда судьялар томонидан очиқ дарслар ташкил этиш билан бирга, тарбияланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлида амалий ишлар олиб бориладиган бўлди.

Тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ташкил этиш орқали болаларни оиласига қайтаришга ҳам эътибор қаратилади. Токи, ҳар бир фарзанд яқинлари, айниқса, ота-онаси меҳридан баҳраманд бўлиб, ҳаётда ўзини бахтли ҳис этсин.


ЎзА