Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

ЎРГАНГАН КЎНГИЛ ЎРТАНСА ҚЎЙМАС ЁКИ ФИРИБГАРНИНГ 10-ФИРИБИ

11.06.2018

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судининг Жиззах шаҳрининг “Жиззахлик” маҳалла маҳалла фуқаролар йиғини идорасида ўтказилган сайёр суд мажлисида муқаддам тўққиз марта фирибгарлик жинояти билан судланган А. У. ўнинчи марта ушбу иш бўйича жазоланди.

Бу сафар у Жиззах шаҳар "Зилол” маҳалласи ҳудудида бировларга тегишли бўлган ҳар бири 6 сотихдан 2 та ер участкасини бошқа бировларга сотиб юборди. Савдолашишда олди-сотти ҳужжатларини расмийлаштириб беришни зиммасига олган уддабурон А. У. бу ишнинг ҳам уддасидан чиқди. Харидорларнинг қўлига ўзи компьтерда тайёрлаган сохта ҳужжатларни тутқазиб 15 миллион сўм пулни санаб олди.

Албатта, ер участакаси олди-соттисидек анча мураккаб иш агар "Ибрат Риэлтор Сервис” МЧЖ да мутахассис бўлиб ишловчи Э. К. ва муқаддам судланган А. С. ёрдам бермаганида балки амалга ошмасмиди. Бироқ фирибгарлар тўдаси ҳар қанча ҳаракат қилмасин, жиноят бирибир очилди.

Суд жиноят иши бўйича етказилган жами 16 500 000 сўмлик моддий зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, А.У. га 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади. Унинг икки шеригига ҳам қонуний жазо қўлланди.


ЎзА