E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ

06.04.2018

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х. Ёдгоров томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани ҳамда шу туманнинг Ў. Жуманиёзов номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди.

Аҳоли билан очиқ мулоқот жараёнида маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари билан учрашиб, одамларни қийнаётган муаммолар батафсил ўрганилди.

Очиқ мулоқот жараёнида аҳолининг асосий талаби янги иш ўринлари яратишдан иборат эканлиги ва айни пайтда 475 нафар ёш йигит-қиз ишсиз эканлиги аниқланди.

Аҳолининг ушбу талабидан келиб чиқиб, ушбу фуқаролар йиғинида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди ва 150 нафардан зиёд ёш йигит-қиз иш билан таъминланди.

Шунингдек, маҳалладаги 792 та хонадонда яшовчи 1 025 та оиланинг яшаш шароити, айни дамда уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Маҳалла аҳлига электр энергия етказиб беришда муаммолар мавжуд эканлиги аниқланиб, туман электр тармоқлари мутасаддиларига ушбу муаммони ҳал этиш тўғрисида кўрсатма берилди.

Бундан ташқари аҳолининг газ баллонлари вақтида алмаштирилиб берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати ҳам туман газ идораси раҳбарлари иштирокида ҳал этилиб, 500 та оила газ баллонлари билан таъминланди.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 5 нафар ногиронга тиббий ёрдам кўрсатилди, 1 нафари ногиронлик аравачаси билан таъминланди.

1 нафарига эса, Тошкент шаҳрида жарроҳлик амалиётини ўташ учун ордер берилди.

Шунингдек, очиқ мулоқот жараёнида маҳалладаги кам таъминланган оиланинг уйи таъмирланди ва оила аъзолари кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Маҳалла фуқароларининг 56 нафар фуқаро ҳуқуқий ва бошқа масалаларда қабул қилиниб, уларга тегишли тушунтиришлар берилди, фуқароларнинг аризалари ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати