E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

СУДГА ҚАНДАЙ МУРОЖААТ ҚИЛИШНИ БИЛАСИЗМИ?

06.04.2018
Бугун Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш, ҳокимиятнинг муҳим тармоғи бўлган суд тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш борасидаги ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
 
 
Бу янгиланиш ва ўзгаришлардан кўзланган асосий мақсад инсон - ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари устувор бўлган адолатли фуқаролик жамияти барпо этишдир. Албатта, бу муҳим вазифаларни рўёбга чиқариш кўп жиҳатдан халқимизнинг ҳуқуқий онги ва билимига боғлиқ.
 
Аҳолидан келиб тушаётган аризалар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, фуқаролар кўпинча мурожаатларида қайси судга қандай тартибда мурожаат қилиш зарурлигини, ҳужжатларни расмийлаштиришга оид қандай талаблар мавжудлигини, суд жараёнларида ва суд ҳужжатлари устидан шикоят қилишда нималарга эътибор бериш кераклигини сўрашади.
 
Бу ҳолат, ўз навбатида, фуқароларга айни шу масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришга эҳтиёж мавжудлигини кўрсатади.
 
Айни шу эҳтиёжни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида “Судга мурожаат қилиш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят бериш тартиби” рисоласи тайёрланди.
 
Ушбу рисолада республикамиздаги фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, иқтисодий ҳамда маъмурий судларга ариза ёки даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳамда судҳужжатлари, яъни ҳалқилув қарори,қарор, ҳукмва ажримларустиданшикоятқилиштартибиюзасидан батафсил тушунтириш берилган.
 
Шунингдек, судларда ишларни кўриб чиқишда эътибор берилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар, давлат божи тўлаш тартиби ва унинг ставкалари ҳамдабошқа шу кабимаълумотлар кенг аҳоли қатлами учун содда ва тушунарли тарзда баён қилинган, ҳуқуқий тушунтиришлар эса, содда кўринишдаги жадваллар, схемалар ва инфографикалар орқали ёритилган.
 
Рисоласудларгамурожаатқилувчифуқаролар,тадбиркорликсубъектлари,юридикшахсларнингвакиллари, шу жумладан, адвокатларҳамдасудфаолиятибиланяқиндантанишишистагидабўлганбошқашахсларучунмўлжалланган.
 
Ушбу рисола маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали аҳолига бепул тарқатилиши режалаштирилган.
 
 
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати