E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

КЎЗА КУНДА ЭМАС, КУНИДА СИНАДИ

26.02.2018

Халқимизда “Кўр ҳассасини бир марта йўқотади”, деган мақол бор. Бу мақол ифода услуби билан сал қўполроқ бўлса-да, тўғри ва кўчма маънодаги аҳамияти уйғунлиги билан айни ҳикматнинг ўзи. Тўғри маънодагиси ҳаётда кўпинча ўз тасдиғини топса, кўчма маънодагиси эса айримларга ҳар доим ҳам сабоқ бўлавермайди. 

Наманган вилояти Учқўрғон туманида 1960 йилда туғилган Д. Ж. шундайлар сирасидан. У аввал ҳам турли қилмишлари учун бир неча маротаба суднинг "қора курси"сига ўтирганига қарамай, яна бир марта “ҳассасини йўқотди”. Жиноий шериклари В. Н. ва Т. О. билан ўзаро жиноий тил бириктириб валютафурушликка қўл урди. 3 минг 500 долларни Учқўрғон туманидаги хонадонлардан бирида фуқаро М. Д. га 29 миллион 780 минг сўмга сотаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан қўлга олинди. 

Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон тумани суди мажлисида қилмишларига иқрор бўлиб, қонундан енгиллик сўраган судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси, 2-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланди. 

ЎзА