E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

СУД, ҲУҚУҚ ВА ЁШЛАР

07.02.2018

Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида “Суд, ҳуқуқ ва ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда ёшларнинг фаоллигини ошириш, сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

– Учрашув доирасида Жиноят ишлари бўйича вилоят суди билан вилоят кенгашимиз ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, – деди Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши раиси Шомурод Сатторов. – Энди ўзаро ҳамкорлик доирасида нафақат ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўналишида, балки ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш борасида ҳам ҳамкорлик кенгайтирилади. Мазкур меморандум мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

ЎзА