E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

ТЎРТ ТИЛНИ ПУХТА БИЛАДИГАН ЙИГИТ СУД ЗАЛИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

12.01.2018

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан айбланган Бўриев Элёр Илҳом ўғлига оид жиноят иши бўйича жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этиши натижасида суд унинг қилмишини ўзи тўла англамаган ҳолда содир этгани, муқаддам судланмагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг жиноят эканини тушуниб етмаганини инобатга олиб, унга нисбатан қўлланилган 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони бекор қилди ва судланувчи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод этилди. Ота-онаси бағрига қайтди. 

Тошкент давлат Шарқшунослик институтини тамомлаган Элёр Хитой Халқ Республикасининг HENAN университетига ўқишга кирган эди. Муассасада 2016 йилнинг 10 сентябридан 2017 йил 30 июнига қадар таҳсил олиб, университетни аъло баҳоларга тугатди. Хитой, испан, рус, инглиз тилларини пухта ўзлаштирди. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти ва Навоий шаҳар кенгаши томонидан унинг ҳаракатлари ўрганилиб, таҳлил қилинди. Натижада Э. Бўриевнинг ота-онаси иштирокида ўтган муҳокамадан сўнг уни Ёшлар иттифоқи кафиллигига олишга қарор қилинди. 

– Мен, аввало, Президентимга ўз миннатдорлигимни билдираман, – дейди Элёр. – Ўзимга, билимимга ишонаман ва келажакда юртимга нафи тегадиган етук кадр бўлишга ваъда бераман. Юртим тараққиётига муносиб ҳисса қўшишда барча имкониятларимни ишга соламан. 

ЎзА