E-SUD

Суд мажлислари ва тадбирлар

Эълонлар ва тендерлар

ФИРИБГАРЛИККА ОИД ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ

08.01.2018

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри, Ёзёвон, Учкўприк, Қўштепа, Бешариқ ва Бағдод туманларида 2017 йилда фирибгарлик жинояти ошган. 

Бугунги кунда шу тоифадаги жиноий қилмишларни тўғри малакалаш, қонун талабларини тўғри қўллаш ва ягона суд амалиётини шакллантиришга эришиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Негаки, кейинги йилларда ўзгаларнинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилишга оид жиноятлар сони ортаётгани кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳамда фирибгарлик жиноятининг олдини олиш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган семинарда бу алоҳида таъкидланди. 

Мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқий маданият тарғиботини кучайтириш, бефарқлик, лоқайдликка барҳам бериш, ҳар бир оила, таълим муассасаси ва маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришга муҳим вазифа сифатида қаралмоқда. Шундай бўлса-да, айрим ҳудудларда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар ошгани ташвишланарлидир. 

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қарори мазмун-моҳияти хусусида атрофлича сўз юритилди. Мазкур ҳужжат фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судлов самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. 

– Айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш долзарб вазифа ҳисобланади, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши раиси А. Акбаров. – Шунинг учун биз ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳуқуқий 5маданиятини оширишга қаратилган профилактика тадбирларига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Фирибгаргарлик билан боғлиқ жиноятларда ёшлар ҳам борлиги бизни янада масъулият билан ишлашга, уларнинг олдини олишга ундайди. 

ЎзА