Эълонлар ва тендерлар

«АДОЛАТ – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИДА» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

04.01.2018

Ўзбекистон Республикаси Олий судида суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар оммавий ахборот воситаларида ёритилиши бўйича «Адолат – қонун устуворлигида» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда журналистлар, судья ва суд ходимлари, ёш ҳуқуқшунослар қатнашди.


 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов ва бошқалар жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий билимларнинг аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинишини ташкил этиш, қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан одамларнинг хабардорлигини янада оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Бу жараёндаги ишларга оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшаётир.

Мазкур танлов ҳам судлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади. Танловга мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситалари томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятидан кенг жамоатчиликни хабардор этишга қаратилган 500 га яқин ижодий иш келиб тушган.

Танловда ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

ЎзА