Кодекслар лойиҳалари

ЭЪЛОН

ТУМАН СУДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ

10.11.2017

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида маъмурий ҳамда жиноят ишлари бўйича туман судлари учун қурилган янги бино фойдаланишга топширилди.

Барча шароитларга эга икки қаватли замонавий бинонинг очилишига бағишланган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, фахрий ҳуқуқшунослар, туман фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар одил судлов ва қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Президентимизнинг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида суд-ҳуқуқ тизимининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янги суд бинолари қурилмоқда, мавжудлари реконструкция қилинмоқда.

– Янги қурилган бинода маъмурий ва жиноят ишлари бўйича судлар учун алоҳида 2 суд зали, ходимлар ва фуқароларни қабул қилиш хоналари замонавий усулда жиҳозланган, – дейди жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани суди раиси Х. Ҳотамов. – Бу каби шароитлар одил судлов жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, фуқаролар учун янада қулайликлар яратиб, уларнинг вақт ва маблағини тежашга хизмат қилади.

Замонавий ва миллий архитектура кўринишига эга бино “Бойсун омад қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилди.
 

ЎзА