Кодекслар лойиҳалари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 26 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ, МУДОФАА ВА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИКЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

27.08.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
(кўчирма)

Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Шуҳрат» медали билан

Қодиров Шуҳрат Абдираҳимович - Хоразм вилояти иқтисодий суди раиси 

Муслимов Икрам Тухтамуратович - Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди раиси

Хайдаров Равшанбек Тухтасинович - Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси

Хайитов Олим Буриевич - Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ 

Тошкент шаҳри, 2017 йил 26 август