Кодекслар лойиҳалари

Эълонлар ва тендерлар

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

25.07.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комиловнинг Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Е. Утембаев билан учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувда меҳмонга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган демократик ўзгариш ва янгиланиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашувда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар моҳият-эътибори билан одил судлов самарадорлигини ошириш, одамларнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш орқали уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилишга йўналтирилгани қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, қозоқ томони жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн иккинчи йиғилишига тайёргарлик жараёни билан танишди.