Кодекслар лойиҳалари

Эълонлар ва тендерлар

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

02.03.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий судида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда Олий суд, БМТ Тараққиёт дастури ва ЮСАИДнинг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда 2016 йил 21 октябрда қабул қилинган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳукуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2017 йил 21 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонлари ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлиги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.