Кодекслар лойиҳалари

Эълонлар ва тендерлар

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

28.02.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ш. Газиевнинг БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили С. Приснер билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув жараёнида меҳмонга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳукуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонларида белгиланган вазифалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар Олий суд, БМТ Тараққиёт дастури ва ЮСАИДнинг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида юқорида қайд этилган йўналишлардаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.