Олий суд Раёсати

 
Раёсат аъзолари
Исми, фамилияси
Лавозими
Лавозимга тайинлаш асоси
Шаюнус Газиев
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Қарори (2014 йил 29 август, № 445-II)
Файзулла Абдуазимов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Қарори (2015 йил 4 декабрь, № 72-III)
Қўчқор Тоғаев
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Қарори (2013 йил 23 август, № 392-II)
Холмўмин Ёдгоров
Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Қарори (2013 йил 29 март, № 379-II)
Раҳат Исмоилов
Судья
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Қарори (2014 йил 11 апрель, № 430-II)
Раҳимжон Обидов
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари - Ҳарбий ҳайъат раиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Қарори (2013 йил 13 декабрь, № 411-II)
Олим Ҳайитов
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси вазифасини бажарувчи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Қарори (2016 йил 1 апрель, № 87-III)
Ботирали Диёров Судья Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Қарори (2013 йил 13 декабр, № 411-II)

 

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни

23-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг таркиби

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан белгиланадиган миқдорда тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати таркибига лавозим бўйича кирадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарорлари ушбу Қонуннинг 18-моддасида белгиланган тартибда қабул қилинади ва раислик қилувчи томонидан имзоланади.

 

24-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати:

  • ишларни назорат тартибида кўради;
  • суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари ва аппаратининг ишини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқади;
  • қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.