Кодекслар лойиҳалари

Эълонлар ва тендерлар

Олий суд Пленуми

Ибрагим АЛИМОВ

Пленум котиби, судья

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва Қорақалпоғистон Республикаси судларининг раисларидан иборат таркибда иш олиб боради.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қатнашади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Судьялар олий кенгаши раиси, адлия вазири, судьялар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этиши мумкин.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми тўрт ойда камида бир марта чақирилади. Муҳокама қилинадиган умумий масалаларга доир ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига мажлисдан йигирма кун илгари юборилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Пленум аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми:
 
  • суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши таркибини тасдиқлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг таркибини, судлов ҳайъатларининг таркибини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котибини тасдиқлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг иши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек судлов ҳайъатларининг фаолияти ҳақидаги маърузаларни тинглайди;
  • Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисларининг қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришларини бажариш тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот органининг таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати регламентини тасдиқлайди;
  • қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби томонидан имзоланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида баённома юритилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлисининг баённомаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби томонидан имзоланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми муҳокамасига киритилган масалалар тегишинча уларнинг маърузалари ёки улар ваколат берган шахсларнинг маърузалари бўйича эшитилади. Ушбу масалаларнинг муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисига таклиф қилинган шахслар иштирок этиши мумкин.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори мажлисда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми аъзоларининг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади ва қабул қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
 
Қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари судлар, ушбу тушунтиришлар берилган қонун ҳужжатларини қўллаётган бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси вазифасини бажариш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисини тайёрлашга, мажлис баённомасини юритишга доир ишларни ташкилий жиҳатдан таъминлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қабул қилган қарорларнинг ижроси учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги
илмий-маслаҳат кенгашининг таркиби
 
Камилов Козимджан Фазилович
-
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, илмий-маслаҳат кенгаши раиси
лавозими бўйича
-
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси, илмий-маслаҳат кенгаши раисининг ўринбосари
Ёдгоров Холмўмин Буврабоевич
-
Олий суд раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси, илмий-маслаҳат кенгаши раисининг ўринбосари
Исаков Бахтиёр Турсинматович
-
Олий суд раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси, илмий-маслаҳат кенгаши раисининг ўринбосари
Дехқанов Баходир Акбаралиевич
-
Олий суд раисининг ўринбосари - маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси, илмий-маслаҳат кенгаши раисининг ўринбосари
Истамов Махмуд Шухратович
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими
Расулов Рустам Абиджанович
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими
 
Полванов Шухрат Тагаймуратович
-
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси
Арипов Даврон Рахимович
-
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси
Мамасидиқов Музаффаржон Мусажонович
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти бўлим бошлиғи, юридик фанлари доктори, профессор
Жўраев Нодир Савриддинович
-
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари
Гадоев Эркин Файзиевич
-
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди, доцент
Арипов Дилшод Ўринбоевич
-
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази директори
Шохназаров Тохир Тухтамуродович
-
Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси Қонунчилик палатаси юридик бўлими бошлиғи
Мустафаев Шуҳрат Бўриевич
-
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи
Жалолов Хуршидбек Ёқубжонович
-
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи
Бозоров Жахонгир Шарипович
-
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи
Боротов Миродилжон Хомуджонович
-
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курслари профессори, юридик фанлари доктори
 
Бусыгин Олег Владимирович
-
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Тергов Бош бошқармаси бошлиғи
Ахмедов Равшан Турсунхаджаевич
-
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси
Миразов Даврон Мирагзамович
-
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси бошлиғи, юридик фанлари доктори
Қаландаров Даврон Наримович
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бошлиғи
Ғофуров Аскар Бойисович
-
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика юристлар малакасини ошириш маркази директори, юридик фанлари номзоди, доцент
Каньязов Есемурат Султамуратович
-
Тошкент давлат юридик университети ректори, юридик фанлари номзоди
Эсонова Замира Нормуродовна
-
Тошкент давлат юридик университети проректори, юридик фанлари доктори, профессор
Оқюлов Омонбой
-
Тошкент давлат юридик университети кафедра профессори, юридик фанлари доктори
Тухташева Умида Абдиловна
-
Тошкент давлат юридик университети Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси мудири, юридик фанлар номзоди, профессор
Махкамов Отабек Мухтарович
-
Тошкент давлат юридик университети Жиноят ҳуқуқи ва криминология кафедраси мудири, юридик фанларидоктори
Азимов Мурат Каримович
-
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаш-тирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси юридик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, юридик фанлари номзоди, доцент
 
Отахонов Фозилжон Ҳайдарович
-
Ўзбекистон Республикаси АТБ “Капитал банк” Кенгаши раиси, юридик фанлари номзоди, доцент
Холбаев Собир Боратович
-
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури масъул ходими
Хайитов Олим Бўриевич
-
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси
Назаров Мухаматали Азимович
-
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси
Мелибоев Талъатжон Бахтиёрович
-
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси
Парпиева Гулнора Ахатовна
-
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси
Ахатова Шахноза Музафаровна
-
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси
Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич
-
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси
Эшимбетов Махмуд Уразбоевич
-
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси
Сидиқов Амирхон Солиҳ ўғли
-
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси
Диёров Ботирали Муродович
-
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси
Мирзаев Азиз Алишерович
-
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ёрдамчиси, юридик фанларидоктори
Наимов Бахриддин Азимович
-
Ўзбекистон Республикаси Олий суди катта консультанти